Ўзбекистон | 08:00 / 23.04.2024
23769
1 дақиқада ўқилади

Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди 

Ўзбекистонда аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди. 

Фото: Kun.uz

“Ўзсувтаъминот” республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа — Қашқадарё вилоятида 59,4 фоизни ташкил этмоқда.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича:

  • Андижон вилоятида – 90,9 фоиз
  • Бухоро вилоятида – 73,2 фоиз
  • Жиззах вилоятида – 70,4 фоиз
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 72,4 фоиз
  • Фарғона вилояти – 79,4 фоиз
  • Хоразм вилояти – 90,4 фоиз
  • Самарқанд вилояти – 75,4 фоиз
  • Наманган вилояти – 82,7 фоиз
  • Сирдарё вилояти – 86,9 фоиз
  • Сурхондарё вилояти – 62,9 фоиз
  • Тошкент вилояти – 79,4 фоиз.

Мавзуга оид