Танзила Норбоева Британия ТИВ раҳбари Дэвид Кэмеронни қабул қилди
Сенатдаги учрашувда Ўзбекистонда инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, оилавий зўравонликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
23 апрел куни Тошкентга келган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қабулида бўлди.
“Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди”, – дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, суҳбат давомида яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этилган. Олий таълимда замонавий соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.
“Дэвид Кэмерон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, гендер тенгликка эришиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашув жараёнида кейинги йилларда парламентлараро ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани эътироф этилди. Томонлар бу борада ўзаро мулоқотни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар”, – дейилади расмий релизда.
Британия дипломатияси раҳбари аввалроқ бундан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган, унда икки давлат ҳамкорлигини кенгаштириш бўйича иккита ҳужжат имзоланган эди.
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
21:42 / 19.12.2024