AP: Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти
Украина Қуролли кучларига Россиянинг учувчисиз учоқлари туфайли Abrams танкларидан фойдаланиш қийинлашмоқда. AP агентлиги маълумотларига кўра, Россия аллақачон АҚШ томонидан Киевга топширилган 31 та Abrams танкидан 5 тасини йўқ қилган.
Украина АҚШдан ўзига берилган Abrams M1A1 танкларини фронт олд чизиғидан кўчирди, чунки Россия дронлари уларга аниқланмасдан туриб ишлашга имкон бермаяпти. Бу ҳақда 26 апрел, жума куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари адмирал Кристофер Грейд ҳамда АҚШнинг исми ошкор этилмаган икки нафар ҳарбий амалдорига таяниб, AP агентлиги хабар берди.
«Ҳар бири 10 миллион доллар турадиган бу танклар Украинанинг Россия фронтини ёриб ўтиш қобилияти учун муҳим аҳамиятга эга, деган фикрни илгари сурган Киевнинг агрессив кампанияси фонида Қўшма Штатлар 2023 йил январида Украинага 31 та Абрамс танкини юборишга рози бўлганди», деб эслатади агентлик.
Бироқ, ўшандан бери жанг майдонидаги вазият сезиларли даражада ўзгарди. Хусусан, Россия разведкачи учувчисиз учоқлар ва бортида портловчи моддалар бўлган «қотил дрон»лардан фойдаланиши сабабли Украина учун танкларни Россия Қуролли кучлари ҳужумларидан ҳимоя қилиш қийинлашди, деди агентлик суҳбатдошлари. AP хабарига кўра, АҚШ томонидан Украина Қуролли кучларига тақдим этилган 31 та Abrams танкидан шу кунгача 5 таси йўқ қилинган.
Украина тактикани ўзгартиришга тайёрланмоқда
Адмирал Грейд AP билан суҳбатда Қўшма Штатлар ҳозир Украина билан тактикани ўзгартиришни муҳокама қилаётганини таъкидлади. «Агар жанглар қандай ривожлангани ҳақида ўйлаб кўрсангиз, учувчисиз учиш аппаратларининг кенг тарқалиши шароитида катта зирҳли техникалар таҳдид остида бўлиши мумкин», деди юқори мартабали ҳарбий офицер.
Украина Қуролли кучлари Америка танкларини фронт чизиғидан олиб чиқиб кетгани ҳақидаги эълон Киевнинг жанг майдонига бўлган эҳтиёжини аниқлаш мақсадида ҳар ойда бир марта йиғиладиган 50 га яқин давлатдан иборат Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи ташкил этилганининг икки йиллиги арафасида чиқарилди.
Мавзуга оид
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024