Қозоғистонда ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Эрон илк бор ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этяпти.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қозоғистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Беларус мудофаа вазирликлари делегациялари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Учрашувга ШҲТ бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижро қўмитаси директори ҳам таклиф этилган.
Эрон илк бор ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этмоқда. Бу йил Беларус ҳам аъзо бўлиши кутилмоқда.
Тадбирни Қозоғистон мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов очиб берди. Учрашув минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун майдон сифатидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда ШҲТ шаклланиши ва ривожланиши минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга муҳим ҳисса қўшаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
14:30 / 20.12.2024