Жамият | 07:59 / 28.04.2024
10578
1 дақиқада ўқилади

Наманганда тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн жарима тўлайдиган бўлди

Фото: Наманган вилоят Экология бошқармаси

Наманган вилояти Косонсой туманида тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтини тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикастлантиргани аниқланди. 

Ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 8 500 000 сўм жарима тайинланди.

Мавзуга оид