Ўзбекистон | 18:30 / 07.05.2024
6469
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприк икки кунга ёпилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида феврал ойи охирида очилган кўприк икки кунга ёпилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» хабар қилди.

Қайд этилишича, кўприк Қипчоқ-Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун „Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти раҳбарияти узр сўрайди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид