Михаил Мишустин Россия бош вазири лавозимига қайта тайинланди
58 ёшли Мишустин Россиянинг замонавий тарихида бу лавозимда энг кўп ишлаган учинчи шахс ҳисобланади.
Россия Давлат думаси бош вазир лавозимига Михаил Мишустин номзодини маъқуллади.
Мишустиннинг тайинланишини «Единая Россия», «Новые люди» ва ЛДПР тўлиқ қўллаб-қувватлади. Коммунистик партия фракцияси овоз беришда бетараф қолди.
Энди, Мишустин 7 кун ичида Давлат Думасига бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларига номзодларни тақдим этиши керак. Спикер Вячеслав Володин депутатлар уларни мос равишда 13 ва 14 май кунлари кўриб чиқишларини айтди.
Мишустиннинг қайта тайинланиши Россия қонунчилиги талабларига мувофиқ содир бўлди. Унга кўра, инаугурациядан сўнг лавозимга киришган президент бош вазир ва ҳукуматни истеъфога чиқариши, шундан сўнг Давлат Думаси президент томонидан бош вазир лавозимига таклиф қилинган янги номзодни тасдиқлаши керак эди.
58 ёшли Мишустин 2020 йилдан бери Россия ҳукуматини бошқариб келмоқда. Айни дамда у мамлакатнинг замонавий тарихида бу лавозимда энг кўп ишлаган учинчи шахс ҳисобланади. Дмитрий Медведев (2012-2020) ва Виктор Черномирдин (1992-1998) ундан узоқроқ вақт давомида бош вазир бўлган.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
11:08 / 10.12.2024