Ўзбекистон | 18:28 / 10.05.2024
16003
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди

Қарорда Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш кўзда тутилганди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистоп Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда 1989 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда қабул қилинган 493 та қарорни бекор қилиш кўзда тутилган.

Хусусан, 1992 йил 24 июлдаги «Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида»ги қарор ҳам бекор қилинган. Мазкур қарорда Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш кўзда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўша пайтдаги Uzbekistan Airports раиси Равшан Исмоилов Тошкент халқаро аэропорти яқин йилларда Ангрен ёки Чиноз томонга кўчириш режалаштирилганини маълум қилганди.

Шунингдек, Uzbekistan Airports'нинг бошқа бир собиқ бошқарув раиси Раъно Жўраева ҳам 2022 йилда Тошкент халқаро аэропортини пойтахтдан ташқарига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид