Ўзбекистон | 23:01 / 17.05.2024
4002
1 дақиқада ўқилади

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Жисмоний шахслар масофадан туриб Face ID ёрдамида нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириши, электрон рақамли имзо калитини олиши мумкин. 

Фото: Getty Images

Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасидаги жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими имкониятлари кенгайтирилди. 

Энди жисмоний шахслар масофадан туриб Face ID ёрдамида нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириши, электрон рақамли имзо калитларини олиши мумкин. 

Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган.

Мавзуга оид