Сенаторлар фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари таъминланишидан хавотир билдирди
Сенатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистонда халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот эшитилди.
Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидовнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Унда қайд қилинишича, 2023 йил умумхалқ референдумида Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясининг қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқларини илғор халқаро стандартлар асосида ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришнинг янги қонунчилик асослари яратилган.
Шу билан бирга, мажлисда ўтказилган ўрганишлардан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этиш самарадорлиги билан боғлиқ қатор масалалар белгилаб олинди.
Жумладан, сенаторлар фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари таъминланишидан, айниқса, Тошкентдаги вазиятдан хавотир билдирди. Бундан ташқари, турли шаклдаги зўравонликдан болаларни ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, бу борада ота-оналар, таълим муассасалари ва ҳокимият бошқа органларининг масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кечиктирилаётгани айтиб ўтилди.
Ҳар томонлама муҳокама якунлари бўйича Сенат қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини сўзсиз бажариш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024