Бахтиёр Саидов ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
"Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Учрашув Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён хотирасига сукут сақлаш билан бошланди.
Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник Беларус Республикасининг ШҲТ оиласига тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши бўйича барча тартиб-таомиллар муваффақиятли якунлангани билан табрикланди.
Бўлажак саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари ва соҳалар бўйича қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашилди.
Ўзбекистон ШҲТнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ролини янада мустаҳкамлаш, унинг улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш, айниқса, ташкилотни кенгайтириш тарафдори экани айтилди.
Мавзуга оид
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
12:10 / 23.10.2024
Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
21:21 / 17.10.2024