АҚШ - ўзи берган қурол билан Россияга ҳужум қилинишига қарши
«Биз АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган қуроллардан Россия Федерациясига ҳужум қилиш учун фойдаланишни рағбатлантирмаймиз ва бунга рухсат бермаймиз», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Кирби.
Қўшма Штатлар Украинага етказиб бераётган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга қарши. Бу ҳақда 28 май, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
«Бу масала бўйича сиёсатимизда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, деди у. - Биз Россияга зарба бериш учун Қўшма Штатлар томонидан Украинага етказиб берилган қуроллардан фойдаланишни рағбатлантирмаймиз ва бунга йўл қўймаймиз».
24 май куни НАТО бош котибининг The Economist нашрига берган интервюсидан сўнг Ғарб томонидан Украинага етказиб берилган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларни уриш учун фойдаланиш имконияти ҳақидаги мунозаралар янги куч билан авж олди. Йенс Столтенберг шундай деди: «Иттифоқчилар Украинага ўтказган қуроллардан фойдаланишга қўйилган баъзи чекловларни бекор қилиш имконияти ҳақида ўйлаш вақти келди».
Макрон Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига зарба бериш ҳақида
Франция президенти Эммануэл Макрон 28 май куни Германия канцлери Олаф Шолц билан қўшма матбуот анжуманида, шунингдек, Ғарб Украинага Россия ҳудудидаги ҳарбий базаларни «зарарсизлантириш» учун унга етказиб берилган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериши кераклигини айтди.
Ўз навбатида, Олаф Шолц кенгроқ гапириб, АҚШ, Франция ва Германия томонидан Киевга етказиб берилган қуроллардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, Германия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, «Украина, халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан, қилаётган ишлари учун барча имкониятларга эга». «Биз аниқ айтишимиз керак: у (Украина) ҳужумга учради ва у ўзини ҳимоя қила олади», - дея қўшимча қилди Шолц.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024