Ўзбекистон | 11:10 / 31.05.2024
9305
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилаётган айбловларга аниқлик киритилди

Унинг қилмишида одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти мавжуд бўлмаган.   

Фото: Ижтимоий тармоқлар

28 май куни Kun.uz’да «Бахти Ташкентский»га оид жиноий иш судда кўрилмоқда сарлавҳали хабар эълон қилинганди.

Хабарда Бахтиёр Қудратуллаев қилмишида Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди мавжудлигини ёзиб, уни хатолик туфайли “Одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш” деб талқин қилинган.

Аслида Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб қасддан баданга оғир шикаст етказишни назарда тутади.

Шу муносабат билан сайтнинг аввалги хабарига тегишли тузатиш киритилди.

Мавзуга оид