Жамият | 07:28 / 12.06.2024
2890
1 дақиқада ўқилади
400 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Андижон вилояти Олтинкўл туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, F.А. МЧЖ раҳбари Ф.Ж. ва бошқалар “Кўмакай” МФЙ ҳудудидаги овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 403,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:08
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
09:19 / 19.12.2024
Тўрт вилоятда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
08:14 / 18.12.2024
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
09:02 / 16.12.2024