Писториус Украинага яна қурол етказиб берилишини маълум қилди
Украина Patriot ЗРК учун қўшимча 100 та ракета, шунингдек, снайпер милтиқлари ҳамда танклар ва дронлардан ҳимоя воситаларини олади, деди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Володимир Зеленский билан учрашувда.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва Украина президенти Володимир Зеленский 11 июн, сешанба куни украиналик ҳарбий хизматчилар Patriot зенит-ракета комплексларидан фойдаланиш бўйича ўқитилаётган Мекленбург-Олд Померания федерал еридаги ҳарбий полигонга ташриф буюришди. Қўшма ташриф чоғида Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Киевга яна қурол-яроғ етказиб беришни ваъда қилди.
Шу тариқа, Германия ташаббуси доирасида Дания, Нидерландия ва Норвегия билан биргаликда Patriot ҲҲМ тизимлари учун қўшимча 100 та бошқариладиган ракеталар Украинага топширилади. Ушбу ракеталарнинг 32 таси аллақачон берилган, яна 68 таси эса яқин ҳафталарда етказилади.
Бундан ташқари, Писториус Германия Украинага ўқ отиш қуроллари, жумладан, снайпер милтиқлари етказиб беришини айтди. «Биз буни яқин келажакда таъминлаймиз», деди вазир. Янги ёрдам шунингдек, танкка қарши қуроллар, артиллерия ўқ-дорилари компонентлари ва учувчисиз учоқларга қарши ҳимоя воситаларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.
Германия мудофаа вазири, шунингдек, май ойи охирида эълон қилинган Киевга умумий қиймати 500 миллион евро бўлган янги ҳарбий ёрдам пакетини эслатиб ўтди. Бошқа нарсалар қаторида, Германия Россиядан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага ғилдиракли гаубицалар, разведка ва жанговар ҳаракатлар учун 350 та дрон, Iris-T ҲҲМ тизимлари учун кўп сонли ракеталар ва 1 миллион ўқ-дори беради. 2025 йилдан бошлаб 18 та энг янги RCH-155 ўзиюрар гаубицаларини етказиб бериш ҳам бошланади. Бундан ташқари, Германия украиналик техник мутахассисларни тайёрлаш курсларини молиялаштиради.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024