Жамият | 11:24 / 13.06.2024
3028
1 дақиқада ўқилади

Икки вилоятда валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. ва Д.Н. жами 3400 АҚШ долларини фуқаро Ф.О.га 43 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ў. жами 3000 АҚШ долларини фуқаро Б.А.га 38,4 млн  сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид