«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли харитаси тузилди
Темир йўл Хитойнинг Қошғар шаҳридан бошланади ва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига қадар қурилади.
6 июн куни Хитой пойтахти Пекинда Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли лойиҳаси имзоланган эди.
Битим матнига кўра, Қирғизистон ҳудудида темирйўл қурилиши қўшма йўналиш бўйича амалга оширилади: Қашғар (Хитой) – Торугарт (Қирғизистон) – Макмал (Қирғизистон) – Жалолобод (Қирғизистон) – Андижон (Ўзбекистон).
Қирғизистоннинг Kaktus.media нашри «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли йўналиши харитасини келтирди. Қайд қилинишича, кўрсатилган маршрут фақат тахминийдир. Темир йўлнинг аниқ йўналиши ландшафт ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
«Томонлар лойиҳани қуриш таннархини пасайтириш, инвестиция ва эксплуатация самарадорлигини ошириш мақсадида чуқур ўрганиш ва асослашдан сўнг қўшма маршрут вариантини оптималлаштириш ва лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга тайёр», дейилади шартномада.
Мавзуга оид
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
18:02 / 23.12.2024