Жамият | 12:15 / 20.06.2024
11186
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди

У балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида хизмат олиб бораётган вақтда бир фуқаро сувда ҳушсиз ҳолда оқиб келаётганлигини кўриб қолган. 

ФВВ хабарига кўра, қутқарувчилар зудлик билан қутқариш ишларини олиб бориб, ушбу фуқарони сувдан олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. 

Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда дарё суви тез оқаётганлиги сабабли мувозанатни йўқотиб ўзи ҳам оқиб кетган.

Мавзуга оид