Ўзбекистон | 17:00 / 20.06.2024
3275
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди

Фото: Халқ банки

Халқ банки молиявий кўмагида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан ОАВ, журналистлар ва жамоатчилик фаолларини яқиндан таништириш мақсадида ҳудудларга пресс турлар ўтказиб келинади. Навбатдаги пресс-тур водий вилоятлари Наманган ва Андижон вилоятларига ташкил этилди.

Дастлаб пресс-тур дастурига асосан Наманганда фаолият юритаётган маҳаллий ОАВ, жамоатчилик фаоллари ва ҳудудий матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинар доирасида давлат ташкилотларида коммуникациянинг ўзига хос хусусиятлари, жамоатчилик билан алоқаларда Халқ банки тажрибаси, инқирозли вазиятларда ўзаро коммуникация каби мавзулар бўйича мутахассислар йиғилганларга батафсил маълумот берди. Шу билан бир қаторда тренинг иштирокчиларига Хаzna мобил иловасининг тақдимоти ўтказилди. Семинар-тренинг сўнгида йиғилганлар ўртасида интерактив ўйинлар ўтказилди.

Семинардан сўнг пресс-тур иштирокчилари Наманган туманидаги “Nam Motor Servis” МЧЖ фаолияти билан танишди. “Nam Motor Servis” МЧЖ бугунги кунда сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқарувчи республикадаги йирик корхоналардан. Халқ банки кўмагида фаолият бошлаган объектнинг бугунги кундаги йиллик даромади 55,6 млрд сўм. Корхонада 160га яқин кишининг бандлиги таъминлаган. Бу ерда йилига 10 минг дона электродвигател, 2 минг дона сув насосларини ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Корхонадаги замонавий ускуналар ишлаб чиқариш жараёнларида кенг технологик имкониятларни таъминламоқда.

Пресс-турнинг навбатдаги Наманган туманидаги "Best fiber" масъулияти чекланган жамияти бўлиб, у ерда нафақат аҳоли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, балки корхона ўз фаолияти билан атроф-муҳитни асрашга ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Бу ерда ойига 300 тонна пластик чиқинди қайта ишланади ва саноатнинг турли соҳалари учун хомашё тайёрланади. 2,5 гектар майдонда ташкил этилган баклажкани қайта ишлаш корхонасига Хитойдан махсус ускуна хариди учун Халқ банки томонидан 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак берилган. Корхонанинг йиллик даромади 10 млрд сўм, 100 га яқин ишчи ўрни ташкил этилган.

– Мақсадимиз фақат даромад кўриш эмас, мамлакатимиз экологияси ҳимоясига ҳам ҳисса қўшиш, – дейди корхона таъсисчиси.

"Гуллар шаҳри"  деб эътироф этиладиган Наманган ўзининг гулзору боғлари, ўзига хос табиати билан республикамизнинг бошқа вилоятларидан ажралиб туради. Бу ерда етиштирилган гуллар нафақат ички бозор, балки хорижда ҳам жуда талабгир. Пресс-турнинг навбатдаги манзили  “Наманган Наврўз гуллари” МЧЖга қарашли иссиқхона бўлди.

Банкдан олинган 300 млн сўм молиявий ёрдам асосида ўз ишини бошлаган тадбиркорлик объектида ҳозирги кунда 23 хил турдан ортиқ гуллар ва манзарали дарахтлар етиштирилиб, келгусида экспортга ҳам йўналтирилиши режалаштирган. 

Жамият раҳбари тадбиркор Иброҳим Муҳиддинов фаолияти ортидан яқинларининг ҳамда вилоят аҳолисининг бандлиги таъминланишига ҳисса қўшиб, кўплаб хотин-қизларни гулчилик соҳасига қизиқтириб келмоқда.

Намангандан сўнг пресс-тур иштирокчилари Андижонга йўл олдилар. Маълумки, Халқ банки чарм саноатида лойиҳаларни молиялаштиришга масъул этиб белгиланган. Банк томонидан бу йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти молиявий қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги “Магна Спорт” МЧЖ ана шундай муваффақиятли лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Корхона 2016 йилда кичик оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунда бу ерда 100га яқин ходим меҳнат қилмоқда.

Корхонада футбол, бокс, кураш, гимнастика ва бошқа спорт турлари учун сунъий чармдан кенг танловда 40 турга яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу тадбиркорлик субъекти ҳам Халқ банкидан олган 840 минг АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш эвазига ўз ишини кенгайтириб, Европа стандартларига мос спорт ашёлари ишлаб чиқаришни режалаштирган. Айни пайтда МЧЖнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 55 млрд сўмни ташкил этади.

 Реклама

Мавзуга оид