Ўзбекистон | 08:00 / 22.06.2024
3893
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.П.” хусусий корхонаси масъул шахслари Рошидоний кўчасидаги нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагични алмаштириб, жами 301,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда A.B. ва M.Z. фермер хўжалиги масъул шахслари ер майдонларига ўрнатилган сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 156,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “О.З.” фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосларига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, жами 62 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид