Жамият | 09:14 / 25.06.2024
2510
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Veolia Energy.

Фото: Veolia Energy Tashkent

20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синов ишлари иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилади

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларидаги фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлиш сўралган.

Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин. 

Мавзуга оид