Ўзбекистон | 08:06 / 04.07.2024
17766
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоят прокурори “Ҳудудгазтаъминот”га раҳбар бўлди

2019 йилдан бугунги кунга қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган техника фанлари доктори Баҳодир Эшмуродов лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Маруфхон Хўжаев жамият бошқарув раиси этиб тайинланди.

Маруфхон Хўжаев

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбари ўзгарди. Хўжаев Маруфхон Мақсудович жамиятнинг бошқарув раиси этиб тайинланди.

Маруфхон Хўжаев 2023 йилнинг август ойидан буён Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖда бошқарув раиси сифатида бугунгача Баҳодир Эшмуродов ишлаган. У 2019 йилдан бери ушбу лавозимда эди. 2002 йилдан бери газ соҳасида меҳнат қилиб келаётган Эшмуродов техника фанлари доктори ҳисобланади.

Баҳодир Эшмуродов

Мавзуга оид