Ўзбекистон | 12:32 / 05.07.2024
4472
1 дақиқада ўқилади

“Айритом” чегара божхона постида қарийб 8 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Постга кириб келган юк машинасининг хуфия жойига 3 кг опий ҳамда 4 кг 950 гр гашиш яшириб қўйилган бўлган.

Фото: Божхона қўмитаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Айритом” чегара божхона постининг “кириш” автопавилонига кириб келган юк машинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Машинани кўздан кечирилиши давомида кабинанинг хуфия жойига сариқ рангли скотч билан ўралган 7 та ўрам яширилганлиги маълум бўлган.

Ўрамлар очиб кўрилганида улардан 3 тасининг ичида жами 3 кг оғирликдаги опий ва қолган 4 та ўрамда эса жами 4 кг 950 гр оғирликдаги гашиш гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид