Москва суди Навалнийнинг бевасини сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди
Москванинг Басман райони суди Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалнаяни экстремистик ҳамжамиятдаги иштироки учун сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.
«Суд терговнинг илтимосномасини қаноатлантирган. Ю.Б.Навалнаяга нисбатан РФ ЖКнинг 282.1-моддаси (экстремистик ҳамжамиятда иштирок этиш) 2-қисмида кўрсатиб ўтилган жиноятни содир этганликда айблов эълон қилинган. Юлия Борисовна тергов органларидан яшириниб юрибди, шу боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган», — дейилади суд матбуот хизмати хабарида. Ушбу модда учун 6 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.
Унга нисбатан РФга экстрадиция қилинган ёки Россия ҳудудида қўлга олинган кундан бошлаб икки ой муддатга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Юлия Навальная ўзига нисбатан Россиядаги суд томонидан сиртдан ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни изоҳлади.
«Ие, одатий процедура бўлмадими? Аввал чет эл агенти деб эълон қилиш, кейин жиноий иш қўзғаш, ундан сўнг ҳибсга олиш? Бу ҳақда ёзаётганингизда асосий нарсани ёзиш эсдан чиқмасин: Владимир Путин — қотил ва ҳарбий жиноятчи. Унинг жойи турмада, турма бўлганда ҳам Ҳаагадаги шинамгина, ичида телевизори бор камерада эмас, ўлчами 2 метрга 3 метр бўлган, у Алексей Навалнийни ўлдирган колония каби қамоқхонада», — деб ёзган у.
Мавзуга оид
09:33 / 11.01.2025
Навалний «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатидан чиқарилмади
15:09 / 31.12.2024
РФда Навалний китобининг электрон версиясини бепул юклаб олиш мумкин
12:34 / 11.12.2024
Навалний ва унинг адвокатлари колонияда яширин камера билан видеога олинган
09:22 / 13.11.2024