Донбассдаги оммавий қабрлар ва эвакуация. Уруш суратлари
Икки йил муқаддам Россия Северодонецкни эгаллаганди. Ҳозирда шаҳар учун жанглар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг оммавий қабрлари эксгумация қилинмоқда
Северодонецк Луҳанскдан тахминан 70 километр масофада жойлашган. 2014 йилда, «ЛХР» Луҳанскни эгаллаганида Луҳанск областининг Украина назорати остидаги қисмининг вақтинча маъмурий маркази Северодонецк шаҳри бўлиб қолади. РФ қуролли кучлари Украинага кенг кўламли босқин бошлагач, 2022 йил мартида мазкур шаҳар учун ҳам жанглар бошланади ва бу ҳарбий ҳаракатлар июн ойи охирига қадар давом этиб, якунда Северодонецк тўлиғича Россия қўшини назоратига ўтади. Жанглар вақтида шаҳардаги қабристонлар мунтазам равишда ўққа тутилган, шу туфайли ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари Северодонецк чеккасидаги Лесная Дача посёлкасидаги ибодатхона яқинига кўмилган. Шаҳар эгалланганидан икки йил вақт ўтиб, 2024 йил июл ойи бошида, Россия ҳукумати оммавий қабрлардан 50 дан ортиқ кишининг жасадларини чиқариб олди, уларнинг аксари жароҳатлардан вафот этган. Россиянинг ТАСС агентлиги хабарига кўра, оммавий қабр 12 қатордан иборат бўлиб, бу ерда жами 250 нафар атрофида одам кўмилган бўлиши мумкин. Эксгумациядан кейин экспертлар қурбонларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ДНК намуналарини олишади. Кейин улар қабристондаги алоҳида қабрларда қайтадан дафн этилади.
Донецк области Ню-Йорк посёлкасига юриш. Украин ҳарбий капеллани ва ирланд кўнгиллиси тинч аҳоли вакиллари ва уларнинг итларини эвакуация қилмоқда
Июл ойи бошида Россия армиясининг бунгача Авдийивка фронтида ҳаракатланган йирик кучлари қўшни Торецк (собиқ Дзержинск) ва унинг кўплаб йўлдош посёлкалари томон юриш бошлади. Энди мунтазам зарбалар остида қолган бундай аҳоли яшаш манзиллари қаторида Торецкдан шимоли-ғарбдаги Нью-Йорк посёлкаси ҳам бор, урушга қадар бу ерда роппа-роса 11 минг киши яшаган. Энди тинч аҳоли вакиллари нисбатан хавфсиз жойларга эвакуация бўлмоқда, бунда уларга кўнгиллилар ёрдам бермоқда.
Россия урушда кунига 250 нафаргача одам йўқотмоқда. Номаълум аскарлар оммавий қабрларга дафн этилмоқда
«Медуза» ва «Медиазона» нашрлари ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги урушнинг қарийб икки ярим йили мобайнида 120 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Сўнгги вақтларда РФ қуролли кучлари йўқотишлари фақат ўсиб бормоқда. Агар 2023 йил охирида бундай йўқотишлар кунига тахминан 120 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда — кунига ўртача 200–250 киши ҳалок бўлмоқда. Украинадаги урушда ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари Россиянинг барча регионларида, шунингдек «ЛХР» ва «ДХР» назорати остидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024