Украина Россиянинг тўрт минтақасига дронлар билан ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги бешта Украина дронининг йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Брянск, Курск, Воронеж ва Белгород вилоятларига ҳужум қилинди.
17 июл, чоршанбага ўтар кечаси Украина Россия ҳудудига дронлар ёрдамида яна ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина бешта учувчисиз учоғини - Брянск вилоятида иккита дрон, Воронеж вилоятида иккита ва Белгород вилоятида яна бирини уриб туширган.
Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз маълум қилишича, вилоятнинг Сураж туманида иккита дрон йўқ қилинган, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
УУА ҳужуми ҳақида Курск вилояти раҳбари вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов ҳам маълум қилди. Расмийга кўра, Глушковский тумани, Теткино қишлоғидаги ўт ўчириш бўлими биносига украин коптери портловчи мосламани ташлаган. Натижада бўлинма ҳудудида юк машинаси ва енгил автомобил шикастланган, навбатчи қутқарувчи жароҳатланган.
Украина ўз ҳудуди рус қўшинлари томонидан давом этаётган ўққа тутилишига жавобан Россиядаги нишонларга учувчисиз учоқлар ёрдамида тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда.
Мавзуга оид
18:14 / 11.01.2025
Фото: Киевга етказилган шимолий кореяликлар асирлар
15:44 / 11.01.2025
Украина мудофаа вазири 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадларни санади
11:39 / 11.01.2025
Украина Россиядаги ўқ-дорилар ва дронлар омборига зарба берди
07:50 / 11.01.2025