Жаҳон | 18:14
3379
2 дақиқада ўқилади

Зеленский КХДР жангчилари асирга олинганини эълон қилди

Украина раҳбари бу осон бўлмаганини, одатда руслар ва кореяликлар ўз ярадорларини йўқ қилишини таъкидлади.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official

Украина президенти Володимир Зеленский Шимолий Кореянинг икки жангчиси Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олинганини маълум қилди. Улар ҳозир Украина Хавфсизлик хизматининг «терговчилари билан мулоқот қилмоқда».

«Бу вазифа осон бўлмади: одатда руслар ва Шимолий Корея жангчилари ярадорларни йўқ қилишади ва Украинага қарши урушда бошқа давлат – Шимолий Корея иштироки ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаслиги учун ҳамма чораларни кўради», деб ёзди у.

Украина президенти, асирлардан бирига тегишли бўлган ҳарбий гувоҳнома фотосуратини ҳам чоп этди. Ҳужжат Россиянинг Тува ҳудудида 1998 йилда туғилган Аранзин исмли аскарники экани кўринади.

2024 йил 29 декабр куни Украина Қуролли кучлари биринчи марта шимолий кореялик жангчи ярадор ҳолда асирга олинганини эълон қилди. Кейинроқ асир вафот этгани маълум бўлди.

Украина ва Жанубий Корея расмийлари маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга ёрдам учун 10 минг ҳарбий юборган, Москва ва Пхенян ва бу аскарлар урушда қатнашётганини тасдиқламаган ва рад этмаган ҳам.

Мавзуга оид