Ўзбекистон | 11:14 / 19.07.2024
31538
4 дақиқада ўқилади
Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодекси қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми ўқилди.
Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
53 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида айбланаётган эди:
- 104-модда 3-қисм “г” банди (уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 109-модда 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш / базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 138-модда 1-қисми (бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш / БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 165-модда 3-қисми “а”, “в” бандлари (товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 168-модда 4-қисми “а” ва “в” бандлари (фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 228-модда 2-қисми “а”, “б” бандлари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 228-модда 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 242-модда 1-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият / 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш / 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 276-модда 2-қисми “а” ва “б” бандлари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
- 277-модда 2-қисми “б” ва “в” бандлари (безорилик / 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024