Ўзбекистон | 12:30 / 19.07.2024
29855
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғиллари ҳам узоқ муддатга қамалди

Суд Ихтиёр Қудратуллаевга 9 йил, Бекзод Зафаровга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа судланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

53 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони ўташ даврида гиёҳвандликдан даволаниши ҳам белгиланган.

Суд ҳукми билан Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев 9 йил, иккинчи ўғли Бекзод Зафаров 11 йилга, акаси Шуҳрат Қудратуллаев эса 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди.

Шуҳрат Қудратуллаев ҳам ўта хавфли рецидивист деб топилди ҳамда жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Судланувчилар орасида ягона аёл бўлган Наргиза Жуманиёзовага 4 йил 4 ой 24 кунга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Мавзуга оид