Ўзбекистон | 07:56 / 19.07.2024
7895
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди 

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

18 июл куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Ғалабанинг 40 йиллиги» бекати қулаб тушди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.

Ҳодисага унинг устунлари яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган.

«Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган мазкур бекатда 11 дан ортиқ автобус йўналиши ҳаракатланади. Фуқаролардан хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда махсус автобус йўлакларида жамоат транспортини кутишлари сўралган.

Мавзуга оид