Исроил Яманга зарба берди, қурбонлар бор
Бунгача ҳусийчилар дрони Тел-Авивга учиб борган ва бир киши ҳалок бўлганди.
Исроил Ямандаги ҳусийчилар назоратида бўлган Ҳудайда портига авиазарбалар йўллади, бу ушбу эронпараст гуруҳ учирган дрон Тел-Авивга ҳужум қилганидан кейинги кунда рўй берди. Исроил бош вазири авиазарбаларни мазкур ҳужумга тўғридан тўғри жавоб деб атаган.
Исроил мудофаа армиси баёнотида ҳусийчиларнинг «тўққиз ойдан буён тинмаётган ҳаво ҳужумларидан кейин» исроилликларнинг F-15 қирувчи самолётлари 1800 км масофадаги Қизил денгизнинг Ҳудайда порти ҳудудидаги ҳарбий нишонларга ёпирилма зарбалар йўллаган.
Санодаги ҳусийчилар таъсиридаги ҳукумат эса Исроил денгиз соҳили яқинидаги нефт сақланувчи омборларга, шунингдек электр станциялар бўйлаб зарба йўллаганини маълум қилган. Ҳусийчиларга алоқадор янгиликлар агентлиги зарбалар оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 80 дан ортиқ киши яраланганини хабар қилган.
«Биз ҳужум қилган порт умуман айбсиз эмас, — деган исроилликларга телемурожаатида бош вазир Бенямин Нетаняҳу. — У ҳарбий мақсадларда фойдаланилган ва Эрон томонидан ҳусийчиларга етказиб берилган ажалвор қуролларни ташиш пункти бўлиб хизмат қилган».
«Ҳужум Исроилнинг бир фуқароси ҳалок бўлиб, яна бир неча фуқаро яраланишига олиб келган дрон ҳужумига тўғридан тўғри жавоб бўлди», — деган Нетаняҳу.
Бир кун олдин ҳусийчилар жума куни тонгда Тел-Авивга етиб борган учувчисиз учиш аппарати ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди. Портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган — у яқинда Беларусдан келган 50 ёшли эркак бўлган, яна саккиз киши жароҳатланган.
Ҳусийчилар олдин ҳам Исроил томонга Эрон дронларини учирган, улар исроилликларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Жума кунига қадар бундай дронлар Тел-Авивга қадар етиб боргани билан боғлиқ бирорта ҳолат маълум эмасди. Навбатдаги дрон уриб туширилмаганини Исроил ҳукумати инсон омили билан боғлаган.
Ҳусийчилар вакили Муҳаммад Абдулсалом Ҳудайда порти бўйлаб авиазарбаларни «Исроилнинг Яманга қарши шафқатсиз тажовузи» деб атаб, ундан мақсад ҳусийчиларга Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллашни тўхтатиши учун босим уюштириш экани, аммо бундай бўлмаслигини айтган.
Ғазода уруш бошланганидан кейин ҳусийчилар Яман соҳиллари яқинида Боб-ал-Мандиб бўғози орқали сузиб ўтувчи кемаларга ҳужум қила бошлаганди. Улар бу ҳужумлар нишони фақат Исроилга алоқадор кемалар бўлишини маълум қилишган. Аммо уларнинг ҳужумига йўлиққан кемаларнинг кўпчилиги Исроил билан алоқадор бўлмаган.
Яман соҳиллари яқинидан дунё кемачилигидаги энг муҳим маршрутлардан бири ўтади. Ҳужум таҳдиди туфайли кўплаб кемалар Африка жанубини айланиб ўтадиган жуда узоқ маршрутдан фойдалана бошлади, бу эса Европа ҳамда Осиё ўртасидаги қатновларни секинлаштириб, юклар етказиб бериш нархини қимматлаштирди.
Британия ва Америка ҳарбий кемалари ҳамда самолётлари январдан буён бир неча марта Ямандаги ҳусийчилар позицияларига ҳужумлар уюштирди, аммо бу денгиздаги хавфни тўлиқ арита олмади. Бундан ташқари, ҳаво зарбалари бошлангач, гуруҳ Британия ва АҚШ билан боғлиқ бўлган кемаларни ҳам нишонга олди.
Шанба куни порт бўйлаб йўлланган зарбадан кейин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант унинг мамлакати аниқ сигнал юбораётганини билдирди. «Ҳудайдада чиққан ёнғин бутун Яқин Шарқ бўйлаб кўриниб турибди ва унинг аҳамияти маълум», — деган у.
«Ҳусийчилар бизга 200 мартадан ортиқ ҳужум уюштирди. Улар Исроил фуқароларига зарар етказган илк ҳолатдан кейин биз уларга зарба бердик. Ва биз бу талаб қилинган исталган жойда шундай қиламиз», — дея қўшимча қилган Галант.
«Бизга ҳужум қиладиган ҳар ким ўз тажовузи учун қиммат тўлов қилади», — деган телемурожаатида Нетаняҳу.
Ҳусийчиларнинг олий сиёсий кенгаши эса Исроил авиазарбаларига «самарали жавоб» бўлишини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024