Ўзбекистонда янги зирҳли ҳарбий машина ишлаб чиқилди
Зирҳли транспорт воситаси 30 мм автоматик тўп ва пулемёт билан жиҳозланган. Машина куннинг исталган вақтида нишонларни ўққа тутишга қодир.
Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги янги «Арслон» зирҳли ҳарбий машинасини синовга жўнатди. Техника НАТО стандартлари асосида ишлаб чиқилган, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Қайд қилинишича, тўрт ўқли машина саккиз десантчи ва уч кишидан иборат экипажни ўз ичига сиғдира олади. «Арслон»нинг олд қисми зирҳи 30 мм калибрли зирҳ тешувчи снарядлардан ҳимоя қилади, ён зирҳи эса 14,5 мм калибрли ўқларга чидамлидир. Машина, шунингдек, экипаж ва қўшинларни таг қисми ёки ғилдирак остидаги 10 килограмм портловчи модданинг портлашидан ҳимоя қилиши мумкин.
Зирҳли транспорт воситаси 30 мм автоматик тўп ва пулемёт билан жиҳозланган. Машина куннинг исталган вақтида нишонларни ўққа тутишга қодир. Конфигурацияга қараб, «Арслон»нинг вазни 30-35 тоннани ташкил қилади.
Зирҳли транспортни ишлаб чиқарган компания вакили Акмал Каримовнинг таъкидлашича, уни ишлаб чиқишда НАТО стандартларига таянилган, чунки у «энг юқори ва энг қатъий талаблар»дир.
Мавзуга оид
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
15:50 / 02.12.2024
Россияда яна армия штат бирлиги оширилди
10:51 / 30.11.2024
Андижонда битирувчилар дарс ҳисобидан 3 кунлик армияга юборилмоқда, ММТВ буни оқламаслигини билдирди
15:50 / 25.11.2024