Ўзбекистон | 07:08 / 23.07.2024
18354
1 дақиқада ўқилади

Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 7 июл куни ўтказилган 1-босқич имтиҳон натижаларини Кембриж таълим ташкилоти режалаштирилган вақтдан олдинроқ эълон қилди.

Фото: piima.uz

Имтиҳон натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали кўриш мумкин.

Президент мактабларига қабул 1 июндан 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.

Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талабгор 4-синфни тугатган бўлиши керак, ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади. 

Умумтаълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчилар президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга 12 нафардан (жами 24 нафар) қабул қилинади.

Мавзуга оид