Ўзбекистон | 17:00 / 24.07.2024
6804
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун ажойиб имконият!

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мазкур дастурда "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг инновацион салоҳиятини ошириш, ички, минтақавий ва жаҳон бозорларида ўз имкониятларини такомиллаштириш учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилади.

Грант дастурининг асосий шартлари:

Грант миқдори ҳар бир лойиҳа учун 50 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 12 ойгача.

Қўшма молиялаштириш – "Бизнесни ривожлантириш банки" ҳамкор ташкилот сифатида мазкур дастурга келиб тушган лойиҳаларни кредит шартномаси асосида қўшма молиялаштиришга тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатади.

➡️ Грант мазкур соҳалар бўйича ажратилиши режалаштирилган:

🟢Агро-озиқ-овқат технологиялари.

🟢Тиббиёт ва тиббий технологиялар.

🟢Янги материаллар ва кимёвий технологиялар.

🟢Кончилик ва металлургия саноати.

🟢Биотехнологиялар ва фармацевтика.

🟢Машинасозлик ва автомобилсозлик.

Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 20 июлдан 5 сентябргача. 

Мазкур танлов шартлари ва дастурга оид барча саволларга жавоб ва тушунтиришлар бериш мақсадида, жорий йилнинг 30 июл куни соат 10:00да Жаҳон банкининг халқаро экспертлари томонидан махсус семинар ўтказилиши режалаштирилган. 

Ўтказилиш жойи: "Бизнесни ривожлантириш банки" биноси. 

Семинарларида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак

Телеграм гуруҳ 

📍Қўшимча маълумот учун 

📍Грант дастури қўлланмасини кўринг

📍Барча аризалар онлайн қабул қилинади

📍Тел: +998 99 887 77 98   +998 94 353 90 45

Email  | Google Docs 

Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Жаҳон банки "MUNIS" лойиҳаси доирасида Инновацион салоҳиятни ошириш "Innovation Capabilities Program (ICP)" грант дастурида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.

Мавзуга оид