Ўзбекистон | 07:50 / 27.07.2024
2118
2 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. “М-х.” МЧЖ масъул ва бошқалар ўзаро тил бириктирган. Улар “Исломобод” МФЙ, Тошкент кўчаси жойлашган тошни қайта ишлаш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасининг муҳрларини бузиб, хотирасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.

Худди шундай Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда “З.Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон туманидаги дори ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 745,3 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри, Насаф кўчасидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига 5 дона печ ва қозонларни ўзбошимчалик билан улаб, тижорат мақсадида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 761,6 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Т. Янги Юнусобод кўчасида умумий овқатланиш шохобчасини ташкил қилиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 488,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид