Лазизбек Мулложонов биринчи босқичдан ўтди
У италиялик рақибини мусобақадан чиқариб юборди.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам ўз иштирокини муваффақиятли бошлади.
Олимпиада ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари доирасида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов (-92 кг) турнирдаги дастлабки жангини ўтказди. Жамоа вакиллари орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов 1/8 финалда жаҳон чемпионати совриндори ва Европа чемпиони, италиялик Азиз Аббос Муҳиддин билан беллашди.
У дастлабки раунддаёқ 4:1 ҳисобида устун келди, иккинчи ва учинчи раундларни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа, Муллажонов умумий ҳисобда 4:1 ҳисобида устун келиб чоракфиналга йўлланма олди.
Яримфинал йўлланмаси учун баҳс 1 август куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024