Ўзбекистон | 17:04 / 31.07.2024
8338
1 дақиқада ўқилади

Наманганда носозлик сабаб аттракцион дарахтга урилди, 1 кишининг оёғи синди

Яна 3 киши турли даражада енгил жароҳат олган.

Фото: Видеодан кадр

Наманган вилояти Чуст туманидаги Чуст боғида 30 июль куни аттракционда техник носозлик юз берди. Бу ҳақда Чуст тумани ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, аттракционлардан бирини бошқариш давомида техник носозлик сабаб аттракцион дарахтга бориб урилган. Бунинг оқибатида 3 киши енгил тан жароҳати олган. Бир киши оёқ сон суяги синиши натижасига шифохонага олиб кетилган.

Ҳокимлик беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ўша куннинг ўзида уйларига рухсат берилгани ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, беморларнинг ҳеч бири шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилмагани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари ўрганиш олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Мавзуга оид