Жаҳон | 12:55 / 01.08.2024
6134
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Байрутга ҳаво ҳужуми қурбонлари сони ортиб бормоқда

Бир кун аввал Исроил авиацияси «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг таянч нуқтаси сифатида танилган Даҳия мавзесини ўққа тутди.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ливан пойтахти Байрут жанубий қисмига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига, жароҳатланганлар сони эса 80 нафарга етди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хоч жамияти баёнотида айтилади.

Бир кун аввал Исроил авиацияси «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг таянч нуқтаси сифатида танилган Даҳия мавзесини ўққа тутди.

Исроил армиясининг баёнотига кўра, ҳужумда «Ҳизбуллоҳ»нинг бир қўмондони - Фуад Шукр ўлдирилган. Баёнотга кўра, Шукр «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг «ўнг қўли» ҳисобланган.

«Ҳизбуллоҳ» ҳозирча Шукрнинг ўлимини тасдиқлагани йўқ. Ташкилот баёнотида унинг ҳужум вақтида бинода бўлгани кўрсатилган, бироқ вайроналарни тозалагандан кейин унинг тақдирига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид