Покистонда сув тошқинлари икки кун ичида 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Хайбер-Пахтунхва провинциясида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари минтақадаги уйлар ва кўприкларга жиддий зарар етказди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.
Покистон шимолида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқини оқибатида сўнгги 48 соат ичида камида 35 киши ҳалок бўлди.
Хайбер-Пахтунхва провинциясида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари минтақадаги уйлар ва кўприкларга жиддий зарар етказди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.
Таъкидланишича, кучли ёмғир минтақада кўчкига ҳам сабаб бўлган.
Бундан ташқари, штатнинг турли ҳудудларида кучли ёғингарчилик туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда 15 киши тан жароҳати олди.
Покистон метеорология департаменти 2-6 август кунлари мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва сув тошқини ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.12.2024
Ўзбекистон Покистоннинг "Гвадар" портидан фойдаланиш имкониятини ўрганяпти
11:16 / 23.12.2024
Покистондан олиб кирилган мандарин партиясида зараркунанда борлиги аниқланди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024