АҚШда «Дебби» бўрони камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди
Катта миқёсдаги сув тошқинлари қайд этилмоқда, 250 мингдан ортиқ одам электр таъминотисиз қолган.
АҚШнинг жануби-шарқий соҳилларига ёпирилган «Дебби» бўрони оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.
Флорида штатининг Тампа шаҳридаги 75-шосседа юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ҳалок бўлди, дея хабар беради Миллий метеорология хизмати (NWS).
Штат расмийлари, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисасида аёл ва 12 ёшли бола ҳаётдан кўз юмгани, кўчма уй устига дарахт қулаши оқибатида эса бир йигит ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабар берди.
Бўронларни кузатиш миллий маркази маълумотларига кўра, «Дебби» тропик бўрон даражасига чиққан ва Флорида штатидаги Стейнхатчи шаҳри яқинига соатига 80 миля (тахминан 130 километр) тезликда ёпирилган.
Флорида расмийлари штатнинг марказий қисмида кенг кўламли сув тошқинлари ҳақида хабар бермоқда. Кучли шамол дарахтлар ва электр устунларини қулатиб, 250 мингдан ортиқ одамни электр таъминотидан маҳрум қилди.
NWS таъкидлашича, мамлакат жануби-шарқининг айрим қисмларида «бир неча кун давомида бўронлар, кучли ёғингарчилик ва сув тошқини кутилмоқда».
Бундан ташқари, FlightAware рейсларни кузатиш сайти маълумотларига кўра, кеча 1700 дан ортиқ рейслар бекор қилинган ва 5800 дан ортиқ рейс кечиктирилган.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04