Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
Янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш мумкинлиги таъкидланмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги HET Billing дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилди.
Қайд қилинишича, энди истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириши ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб бориши мумкин.
Янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ, янги биллинг дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 31 июлдан 5 августгача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тизимни жорий этишдаги кечикишни бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олгани, босқичма-босқич ишга туширилгани билан изоҳлади ва ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўради.
Мавзуга оид
15:49 / 21.12.2024
“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
01:06 / 29.08.2024
Швейцария янги АЭСлар қурилишига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин
10:40 / 22.08.2024