Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантларга таксида ишлаш тақиқланди
Красноярск ўлкасида мигрантлар меҳнатига бир қанча чекловлар киритилди. Қайд қилинишича, мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар янада кўпайиши мумкин.
Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Михаил Котюков чет эллик ишчиларнинг айрим соҳаларда ишлашини чекловчи фармонни имзолади.
Жумладан, мигрантларга таксида йўловчиларни ташиш, ихтисослашган дўконларда алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш тақиқланди.
Котюков ёзганидек, «иш берувчилар чет эллик ишчиларни четлатишга улгуриши учун» фармон 2025 йил 1 мартдан кучга киради.
Қайд қилинишича, мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар янада кўпайиши мумкин.
«Россия Ички ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкаси бўйича бош бошқармаси билан биргаликда биз шунга ўхшаш ечимлар зарур бўлган бошқа тармоқлар ва фаолият соҳаларини таҳлил қилишда давом этамиз», дейилади хабарда.
Россиянинг бир қатор минтақаларида: Томск, Самара, Липецк ва Курск вилоятларида меҳнат мигрантларининг муайян соҳаларда ишлашини тақиқловчи фармойишлар аллақачон кучга кирган. Кўпинча гап такси ҳақида кетади.
Июл ойи охирида Россия Давлат Думасига чет эл фуқароларига мактаб ва мактабгача таълим, тиббиёт ва фармацевтика, йўловчи ташиш соҳаларида ишлашни, шунингдек, «айрим фаолият турлари билан шуғулланишни тақиқлашни» таклиф қилувчи қонун киритилган эди.
Шу билан бирга, Россияда патент асосида ишлаётган мигрантларнинг даромадини 30 фоизгача солиққа тортиш таклиф қилинди.
Мавзуга оид
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
17:17 / 23.12.2024
АҚШ рекорд сондаги Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
23:49 / 20.12.2024