Жаҳон | 14:50 / 12.08.2024
22036
8 дақиқада ўқилади

Украина ва Россия чегарасида жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари

Украина қуролли кучларининг Курск областидаги юриши секинлади. РФ армияси Суми области бўйлаб зарбалар йўлламоқда

Украин қўшини Курск областида 6 август куни бошланган ҳарбий амалиётни давом эттирмоқда.

Бунга жавобан РФ армияси Украинанинг Суми областига (у Курск области билан чегарадош). Хусусан, 8 август куни Суми области ҳарбий маъмурияти раҳбари Володимир Артюх ўтган бир кун давомида россиялик ҳарбийлар ўзи учиб борувчи авиабомбалар (КАБ) билан Шостка, Конотоп, Суми ва Ахтирский районларига 56 бор зарба йўллаган.

«Бир кун давомида Сумига КАБлар билан бунчалик кўп зарба йўлланишини ҳали кўрмагандим», — деган Артюх. Унинг маълумотига кўра, чегарадан 7 километр масофада жойлашган Могрицада зарба оқибатида 22 ёшли аёл ва унинг синглиси ҳалок бўлган.

Кейинги куни, 9 августда, Россия мудофаа вазирлиги уч тонналик ФАБ-3000 бомбаси билан Украина қуроли кучларининг Суми области районларидан биридаги вақтинча жойлашув пунктига зарба йўллаган (вазирлик бу зарба айнан қайси районга йўлланганига аниқлик киритмаган). Бу ҳужум оқибатлари тўғрисида ҳам маълумот йўқ.

Қуйида Украина ва Россиянинг чегарадош регионларида бўлаётган воқеалар акс этган суратлар.

Украиналик жангчилар Суми областида, Россия билан чегара яқинида танкларда ҳаракатланмоқда
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
БМП-1 машинасида кетаётган украиналик ҳарбий
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Суми области чегарасидаги аҳоли яшаш пунктларидан бирида Россия зарбасидан кейинги манзара
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
РФ мудофаа вазирлиги 2024 йил 10 август куни эълон қилган видеодан кадр. Унда Россия қўшини ва ҳарбий техникалари Курск областига олиб кетилиши акс этган
Министерство обороны РФ / EPA / Scanpix / LETA
РФ армиясининг «Марказ» қўшинлар гуруҳи жангчилари БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан украин позицияларига ўт очмоқда
Станислав Красильников / Спутник / РИА Новости / Scanpix / LETA
Суми областида россияликлар зарбасидан кейин кўтарилган тутун
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Курск областига юришнинг бир ҳафтаси

Украина қўшини Россия ҳудудида илгарилашда давом этмоқда.

11 августга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари диверсия-разведка гуруҳи Курск областининг яна бир райони — Беловскийга кириб борди. Унга қўшни бўлган Белгород области Краснояружский районида аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланган, маҳаллий расмийлар буни «душманнинг чегарадаги фаоллиги» туфайли «кўчиш» деб атади. Беловский ва Краснояружский районлари Украинанинг Суми области билан чегарадош районлар ҳисобланади. Қуйида украинларнинг Суми области ҳудудида, Россия билан чегара яқинидаги ҳарбийлари ва техникалари акс этган суратлар келтирилган. Ғарб нашрларига кўра, Курск областидаги амалиётда «минглаб» украин ҳарбийлар иштирок этмоқда.

Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Курск-Суджа трассасида дрон зарбасидан шикастланган тез ёрдам машинаси
Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Суджа атрофидаги трассада ёниб кетган автомобил
Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Суджа атрофидаги ҳарбий техникалар
Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Россияга Суми области томондан киришдаги назорат-ўтказиш пункти
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Украина зирҳи техникалари Россия билан чегара яқинида
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларига етказиб берилган 2С7 «Пион» ўзиюрар замбарак
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари зирҳли транспортёрда (БТР)
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Суми чеккасида
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Шикастланган техникани таъмирлаётган украин ҳарбийси
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Чегарадаги жанглар фонида Россия ва Украина тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилмоқда. Россия томонда — Курск областида, Украинада — Суми областида

Украинанинг Курск областидаги юришига жавобан Россия армияси Украинанинг Суми областига зарба беришни фаоллаштирди, РФ мудофаа вазирлиги бу ҳудуддаги Украина қуролли кучлари захираларини ўққа тутаётганини маълум қилган. Бу фонда Суми областида ҳам, Курск областида ҳам чегара яқинидаги қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Курск областида аҳоли кўп ҳолларда хавфли ҳудудларни мустақил равишда тарк этмоқда, бу ҳақда уларнинг ўзи ҳам Владимир Путинга йўлланган видеомурожаатда айтиб ўтишган. Шу билан бирга, Россия ҳукумати бир неча марта эвакуация ўтказилаётгани тўғрисида хабар берган. 8 август куниёқ бош вазир Михаил Мишустин ҳукумат йиғилишида одамлар «яшаш жойлари хавфсиз бўлмай қолгани» туфайли қўшни регионларга эвакуация қилиниши ҳақида гапирганди. Ўша куни Рилск райони маъмурияти раҳбари телеграм-канал орқали аҳолини мустақил тарзда ёки маъмурият тақдим этган автобусларда эвакуация бўлишга чақирди, аммо кейин ўз постини ўчириб юборди.

Россия ФВВ 9 август куни Курск областида федерал миқёсда фавқулодда ҳолат режими жорий этди ва «вазирлик ходимлари аҳолига эвакуация ишларида ёрдам бериши»ни маълум қилди. Рилскда Глушковский, Рилский ва Кореневский районларидан олиб чиқиладиганлар учун эвакуация пункти ташкил этилди. Бу вақтда ҳарбий ҳаракатлар ичида қолган Суджанский районда эвакуация ишлари отишмалар тинган вақтда олиб борилади, деган район раҳбари ТАСС мухбирига.

Украинанинг Суми области расмийлари 8 август куни Сумининг бешта районидаги 23 та аҳоли яшаш пунктларидан мажбурий эвакуация ишлари бошланганини маълум қилди: Краснополский, Николайивский, Мирополский, Юнаковский ва Хотинский. Украина ҳукумати баёнотига кўра, бу обшчиналарнинг барчаси Россия қўшини зарбалари хавфи остида қолган.

Украинадаги эвакуация

Суми областидаги қишлоқ аҳолисига эвакуацияда кўнгиллилар ёрдам кўрсатмоқда, 2024 йил 9 август
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Суми областининг Россия билан чегарадаги қишлоғида яшовчилар эвакуация вақтида ўз уйларини тарк этмоқда
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Россиядан эвакуация

«Эзгу ишлар уйи» кўнгиллилари Курск областида ўз уйларини тарк этган одамларга инсонпарварлик ёрдамларини тарқатмоқда
Анатолий Жданов / Коммерсант / Sipa USA / Vida Press
Курск областининг чегара яқинидаги ҳудудларида яшовчи болалар автобусларда Москва областидаги лагерларга олиб борилган
Администрация Курской области / EPA / Scanpix / LETA
Курск области аҳолиси вакиллари Рилскдаги эвакуация пунктида
Profimedia
Рилск аҳолиси эвакуация қилиниши
Владимир Гердо / ТАСС / Profimedia
Владимир Гердо / ТАСС / Profimedia

 

Мавзуга оид