Google: эронлик ҳакерлар АҚШдаги сайловлар олдидан киберҳужумларни кучайтирди
Сўнгги олти ойда АРТ42 томонидан уюштирилган барча ҳужумларнинг 60 фоизга яқини АҚШ ва Исроил ҳисобига тўғри келмоқда.
Эрон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланувчи АРТ42 ҳакерлар гуруҳи АҚШдаги президентлик сайловларига боғлиқ аккаунтлар, шунингдек, Исроилдаги нишонларга мақсадли фишинг ҳужумларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Google’нинг хатарлар бўйича махсус гуруҳи маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, АРТ32 Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига алоқадор. Сўнгги олти АРТ42 томонидан уюштирилган барча ҳужумларнинг 60 фоизга яқини АҚШ ва Исроил ҳисобига тўғри келади.
Май ва июнь ойларида киберҳужумлар АҚШ президенти Жо Байден ҳамда собиқ давлат раҳбари Доналд Трампга боғлиқ ўнлаб одамларнинг электрон почталарига уюштирилган. Ҳужумларга, шунингдек, вице-президент Камала Ҳаррисга алоқадор инсонлар ҳам учраган.
Google’нинг аниқлик киритишича, АРТ42 юқори мартабали сиёсий маслаҳатчилардан бирининг Gmail аккаунтини бузиб кирган. Июль бошларида корпорация Қўшма Штатларнинг ҳуқуқ-тартибот органларига киберҳужумлар уюштирилаётгани тўғрисида маълумотларни тақдим этган.
АРТ42 Исроилдаги собиқ юқори мартабали ҳарбийлар ва аэрокосмик соҳа раҳбарларига яқинда уюштирилган ҳужумларга изоҳ сўраган журналист сифатида электрон мактубларни йўллаб, уларнинг аккаунтларини бузиб киришга уринган. Фишингли электрон мактублар, шунингдек, исроиллик дипломатлар, олимлар, нодавлат ташкилотлар ва сиёсий арбобларга ҳам юборилган.
Аввалроқ CNN телекомпанияси Эрон манфаатларига хизмат қилиши айтилган ҳакерлар америкалик сиёсий маслаҳатчи Рожер Стоуннинг электрон почтасини бузиб кириб, Трамп кампанияси аъзолари ўртасидаги ёзишмаларга қўшилмоқчи бўлганини маълум қилганди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партия аъзоларининг хавотирлари ортиб бораётган бир пайтда Жо Байден 21 июль куни президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди ва Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлади. У эса мамлакатнинг энг юқори лавозимига ўз номзодини қўйишга рози бўлди.
Мавзуга оид
20:58
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
17:12 / 20.12.2024