Россия: Украина қуролли кучлари Брянск вилоятига киришга ҳаракат қилди
Россия Telegram-каналларига кўра, «Украина Қуролли кучларининг 200 га яқин жангчиси» Брянск вилояти чегарасини кесиб ўтишга уринган. Ҳозир вазият барқарорлашди, дейди минтақа губернатори Богомаз.
21 август, чоршанба куни Украина ҳарбийлари Брянск вилоятининг Климов тумани ҳудудига киришга муваффақиятсиз уринди. Бу ҳақда минтақа губернатори Александр Богомаз ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жанг давомида Украинанинг диверсия-разведка гуруҳи ўққа тутилган, айни дамда тўқнашув жойида вазият барқарорлашган.
Mash ва Shot Telegram-каналлари Украина қуролли кучлари (УҚК)нинг «200 га яқин жангчиси» россиялик чегарачилар билан ярим соатлик жангда «жиддий йўқотишлар»га учраган Брянск вилояти чегарасини кесиб ўтишга уринганини даъво қилмоқда. Чегарани ёриб ўтишга уринишда, Mash нашрига кўра, Украина томони учта пиёда жанговар машинаси ва BREN-2 ғарб автоматларидан фойдаланган.
Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми фонида 9 августдан қўшни Брянск ва Белгород вилоятларида аксилтеррор операцияси режими амал қилмоқда.
Украин томони ҳозирча Украина қуролли кучларининг Брянск вилоятидаги ҳаракатларига расман изоҳ бермади. Шу билан бирга, мудофаа вазири Рустем Умеров 21 август куни Киевга келган АҚШ Конгресси вакилларидан иборат делегация билан музокаралар якунлари бўйича ўзининг Telegram-каналида «чегара ҳудудларини Россия ҳарбий таҳдидларидан тозалаш» Суми вилояти ҳудудларига туташ ҳудудларда Украина ҳарбийлари мақсадларидан бири эканини ёзди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024