Bloomberg: Россия Донбассдан Курск вилоятига қўшин юбормайди
Россия Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчиларни Курск вилоятидаги Украина назоратидаги аҳоли пунктларини қайтариш бўйича операцияга жалб қилмоқчи, деб ёзади Bloomberg.
Bloomberg агентлигининг 22 август, пайшанба куни хабар беришича, Россия Мудофаа вазирлиги Донбассдаги фронт чизиғидан Украина қуролли кучларининг (УҚК) ҳужуми учинчи ҳафтадан бери давом этаётган Курск вилоятига қўшинларни ўтказмасликка қарор қилди.
Украина қуролли кучларининг Россия ҳудудига чуқурроқ кириб боришини тўхтатишга бўлган муваффақиятсиз уринишларига қарамай, Россия армияси Донецк вилоятидаги ҳужумларини сусайтирмаяпти. Ўтган ҳафтада Россия қуролли кучлари Донбассдаги Украинанинг муҳим логистика маркази бўлган Покровск шаҳри ҳудудида олдинга силжишди.
Бироқ, Америка урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бир қатор рус қўшинлари Украинанинг жануби ва шарқидан Курск вилоятига кўчирилган, аммо уларнинг бўлинмалари олдинги чизиқда эмас эди. Ҳарбий таҳлилчи Ян Матвеевнинг фикрича, Курск вилоятидаги Украина кучлари назоратидаги аҳоли пунктларини қайтариш учун 40 мингдан 50 минггача рус аскари керак бўлади. Bloomberg манбасига кўра, Кремл бу операцияда муддатли ҳарбий хизматчилардан фойдаланиш ниятида.
Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужуми
Украина қуролли кучлари 6 августдан буён Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум операциясини ўтказмоқда. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский 20 август куни Украина ҳарбийлари минтақадаги 1260 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд ва 93 та аҳоли пунктини назоратга олганини маълум қилди. Сирскийнинг сўзларига кўра, украин тузилмалари Россия ҳудудига 28-35 километр чуқурликда кириб борган.
9 августдан Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилган. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги чегара ҳудудидаги вазиятга бағишланган йиғилишда 133 минг киши ҳудудни тарк этганини, 20 мингга яқини ҳамон чегара зонасида эканини маълум қилди.
Смирнов ўзининг Telegram-каналида Курск вилоятининг чегарадош туманларидаги мактаблар масофавий таълим форматига ўтказилганига ҳам ишора қилди. Унинг сўзларига кўра, деярли 3,5 минг Курск мактаб ўқувчилари бугунги кунда Россия Федерациясининг бошқа минтақаларида вақтинча яшаш жойидаги мактабларга ёзилиши керак.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024