Россияга бораётган ўзбекистонликлардан хавфсизлик чораларини кўриш сўралди
Жумладан, мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга бораётган ватандошларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Қайд қилинишича, сўнгги кунларда Россия аэропортларида хорижликларнинг ҳужжатларини бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари кузатилган.
«Бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда», дейилади хабарда. Муаммолар мазмунига аниқлик киритилмаган.
Агентлик «Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани» муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошлардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўрамоқда.
Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлиги веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
22:47
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34