Полша гибрид уруш ҳолати ҳақида маълум қилди
Полша «гибрид уруш» ҳолатида, деди мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Цезарий Томчик. У Беларус билан чегарадаги вазиятга ва Полшада пайдо бўлаётган хорижий ҳаво объектларига эътибор қаратди.
Полша «гибрид уруш» ҳолатида, деди мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Цезарий Томчик 26 август, душанба куни Олштиндаги «Келажак Полшаси» кампусида сўзлаган нутқида.
«Полшада биз дуч келаётган нарса - де-факто гибрид уруш ва биз тўғридан тўғри айтишимиз мумкинки, Полша бугунги кунда уруш ҳолатида, аммо гибрид урушда», - дея Томчик сўзларини келтиради PAP агентлиги. Шу нуқтайи назардан, у Беларус билан чегарадаги кескин вазиятга ва ўтган ҳафта Полшада қулагани хабар қилинган «кирилл ёзуви бўлган» бир нечта метеозондларига ишора қилди.
Мудофаа вазири ўринбосари риторик тарзда Россияни Полшадаги об-ҳаво ҳақиқатан қизиқтирадими, деб сўради. У бор-йўғи бир неча юз доллар турадиган ҳар бир бундай қурилмадан жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш, «фуқаролар ўз давлатига ишонмасликлари учун жамиятда мунозара ва келишмовчиликларни келтириб чиқариш учун» жуда оддий усулда фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади. «Россия ташвиқотининг муҳим қисми айнан шунга қаратилган», деб таъкидлади Томчик.
Шунингдек, у Полшада ҳар йили беш мингга яқин ҳакерлик ҳужумлари қайд этилишини, 2,5 минг ҳарбий хизматчи кеча-ю кундуз улар билан курашишини таъкидлади.
Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли Полша ҳарбий авиациясини ҳавога кўтарди
26 август куни эрталаб Россия Федерациясининг Украина ҳудудига берган йирик ҳаво ҳужуми фонида Полша ва иттифоқчиларнинг жанговар самолётлари ҳавога кўтарилди. Украина қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги мамлакатнинг 15 та ҳудудига 236 та ракета ва учувчисиз учоқлар учирилганини, уларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Бир қанча энергетика инфратузилмаси объектлари шикастланган, Украина Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, 7 киши ҳалок бўлган ва 47 киши яраланган.
Шу билан бирга, учувчи аппарат Полша ҳаво ҳудудига кириб келди, у кейинчалик Полша ҳудудига қулаган бўлиши мумкин, деб хабар берди Варшава. Бу Люблин воеводлигининг Хрубешув шаҳри ҳудудида содир бўлди. Ҳозирда қулаган дрон қидирилмоқда.
Мавзуга оид
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
22:34 / 18.12.2024
Полшада россиялик ҳоккейчи жосусликда айбланиб, 3 йил муддатга қамалди
20:32 / 16.12.2024
“Ё депорт бўласан, ё армияга қўшиласан дейишди” – Москвага ўқишга бориб, урушда қатнашган талабага ҳукм ўқилди
12:55 / 13.12.2024