Ўзбекистон | 10:08 / 02.09.2024
2390
1 дақиқада ўқилади
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
2024 йилнинг январ-июл ойларида жами 4 242,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон – 1 244,9 минг нафар;
- Тожикистон – 1 240,9 минг нафар;
- Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
- Россия – 442,1 минг нафар;
- Туркманистон – 83,7 минг нафар;
- Туркия – 62 минг нафар;
- Хитой – 35,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;
- Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
- Италия – 19,5 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.
Мавзуга оид
08:45
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024