Жамият | 18:04 / 02.09.2024
2108
1 дақиқада ўқилади

Хорижда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу болаларнинг ота-онаси ва ўз яқинлари қарамоғига топширилишини таъкидламоқда.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Хорижда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик 14 нафар бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, болалар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари масъул ходимларининг хизмат сафарлари доирасида Тошкентга келтирилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бу болаларнинг ота-онаси ва ўз яқинлари қарамоғига топширилишини таъкидламоқда. Уларга «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Хорижда қаровсиз қолган болалар мунтазам равишда Ўзбекистонга қайтарилмоқда. 15 август куни 8 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг 6 нафари ота-онасининг қарамоғига топширилган эди.

Мавзуга оид